10:06 / 15.09.2017
134836

Онлайн-аукционда биринчи “чиройли” авторақам сотилди

2017 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида “чиройли” авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Электрон савдолар якунига кўра, Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 563 637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этади. 

Савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.

Айни пайтда биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 841 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари, шу жумладан 635 та – жисмоний шахслар ва 206 та – юридик шахслар учун қўйилган. Аукционга қўйилаётган республиканинг барча ҳудудларининг авторақамларини сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аукционларни якунлаш муддати сотувчининг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб энг камида уч иш кунини ташкил этади.

Чиройли авторақамларнинг тахминий нархи маълум, лекин бу якуний баҳо эмас

 

 

Top