Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон метросидаги портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
Фото: ЕРА
ИШИД террорчилик гуруҳи Лондон метросининг “Парсонс Грин” станциясида содир этилган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 15 сентябрь эрталаб Лондон метроси поездининг вагонида қўлбола портловчи қурилма портлаши оқибатида 20 дан кўпроқ одам жароҳат олганди. Бу ҳақда жангариларнинг Amaq ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Портлаш соат 8:20да содир бўлган. Маълум қилинишича, оқ контейнер портлаган. Дастлаб портлаш оқибатида бир неча киши юзидан куйиш жароҳати олгани маълум қилинган, бироқ кейинроқ жабрланувчилар сони 29 кишигача кўпайган. Полиция маълумотларига кўра, кўпчилик жабрланувчилар портлашдан кейинги чақноқдан куйиш жароҳатлари олганлар.
Скотленд-Ярд маълумотларига кўра, портловчи қурилма қўлбола бўлган. Воқеа сабабли метронинг “Эрлс-Корт” станциясидан “Уимблдон” станциясигача бўлган қисми бутун кун давомида ёпиб қўйилган.
Теракт сабабли Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатда хавфнинг фалокатли даражаси киритилишини эълон қилган. Воқеа туфайли Лондон транспорт полицияси метрони қўриқлаш учун қуролланган полициячилар юборишга қарор қилган.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
15:05 / 25.11.2025
НАТО авиабазаси яқинида терактга уриниш: Литвада 18 ёшли украин фуқароси қамалди
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
10:16 / 03.11.2025