Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жозе Моуриньонинг «сюрпризи» ким?
«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо навбатдаги турда мухлисларга жамоа таркибида сюрприз ваъда қилди.
«Эвертон» га қарши одатдагидек тайёргарлик кўряпмиз. Погба майдонга туша олмайди, аммо бу бошқа футболчилар учун имконият дея оламан. Шунингдек, бу сафар ҳам таркибда сиз кутмаган футболчи жой олади», - деди Моуриньо 5-тур олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
«Базель» га қарши кечган ЕЧЛ учрашувида манчестерликлар таркибида узоқ муддатли танаффусдан сўнг, Эшли Янг сафга қайтганди. Кўпчилик, эртанги ўйинда Люк Шоу асосий таркибда тўп суришини тахмин қилмоқда.
Ҳар икки футболчи ўтган мавсум охирида жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқишганди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» эртага, 17 сентябрь куни ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Мавзуга оид
12:15 / 18.01.2026
«Сити» дербида таслим этилди, мухлислар Винини йиғлатишди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
21:25 / 05.01.2026
Аморимнинг кутилмаган истеъфоси. «МЮ» раҳбариятининг қарори қанчалик тўғри?
15:42 / 05.01.2026