Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон бош вазири 30 йилда қурилган тўғонни фойдаланишга топширди
Фото: Reuters
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 30 йил давомида қурилган Сардар-Саровар сув тўғонини фойдаланишга топшириш маросимида қатнашди.
The Times of India хабарида ушбу тўғон Гужарот штати ғарбида барпо этилгани айтилган. Тўғоннинг ишга туширилиши маросими Моди 67 ёшга тўлган кунда ўтказилди.
NDTV хабарига кўра, ушбу тўғонга биринчи ғиштни Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жаваҳорлал Неру 1961 йилда қўйганди.
Аммо унинг қурилиш ишлари 1987 йилда бошланганди.
Тўғон баландлиги 139 метр, узунлиги — 1,2 километр. Бу дунёда улканлиги бўйича иккинчи тўғон, ундан фақат Вашингтондаги Гранд-Кули тўғони каттароқ.
Тўғоннинг сув ҳажми 5,8 млрд куб метр. У 3та штатга — Гужарот, Мадхья-Прадеш ва Махараштра штатларига электрэнергияси етказиб беради.
Мавзуга оид
12:04 / 03.02.2026
Трамп: Ҳиндистон Россиядан нефт харид қилишни тўхтатишга рози бўлди
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
07:30 / 09.12.2025
Гидроэнергетика гигантлари: инсоният қурган энг қудратли бешта тўғон
01:11 / 13.10.2025