Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коутиньо ниҳоят «Барселона» ҳақида гапирди
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ниҳоят «Барселона» билан боғлиқ саволга жавоб берди.
«Ҳа, уларнинг таклифи мени қизиқтириб қўйган эди. «Барселона» каби жамоада тўп суриш шараф. Аммо мен ҳозир «Ливерпуль» ва Бразилия терма жамоасида мавсумни муносиб ўтказиш ҳақида ўйламоқдаман. «Ливерпуль» сафида тўп суриш ҳам шараф ва мен бу жамоани ва унинг мухлисларини ҳурмат қиламан» - деди ярим ҳимоячи ESPN телеканалига берган интервьюсида.
Маълумки, ёзги трансфер даричаси чоғида 25 ёшли футболчи «Барселона»га ўтмоқчи бўлган ва инглиз жамоаси сафида майдонга тушишдан бош тортганди. Аммо якунда клублар трансфер бўйича келишувга эриша олишмади.
Коутиньо кеча, АПЛ нинг 5-турида ушбу мавсумда илк бор майдонга тушди. Энфилдда «Бёрнли» га қарши кечган ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Мавзуга оид
17:16 / 22.01.2026
«Барса» ва «Сити» ўтиш ўйинларига қоладими? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:07 / 19.01.2026
«Барса»да мағлубият, ван Персининг ўғлидан шедевр голлар
02:24 / 12.01.2026