08:24 / 18.09.2017
8187

Франция. «ПСЖ» ғалабасига рақибнинг ўзи ёрдам берди

Франция чемпионатининг 6-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда «ПСЖ» «Лион»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 75-дақиқага келиб, парижликларнинг ўзи гол уравермагач, «Лион» ҳимоячиси Марсело ўз дарвозасига тўп киритиб қўя қолди. 79-дақиқага келиб Эдинсон Кавани пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, лекин бу вазиятдан уругвайлик футболчи фойдалана олмади. 86-дақиқада эса яна «Лион» ҳимоячиси, бу сафар Жереми Морель ўз дарвозасини ишғол қилди ва «ПСЖ»га ишончли ғалаба учун кўмаклашиб юборди.

Ушбу ғалабадан кейин «ПСЖ» ҳисобидаги очколар сони 18тага етди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. «Лион» эса 11 очко тўплаган ҳолда, 5-поғонага жойлашган.

Франция чемпионати, 6-тур

ПСЖ – Лион 2:0 (0:0)
Голлар:
 Марсело (75, автогол), Морель (86, автогол).
ПСЖ: Ареоля, Дани Алвес, Тиаго Силва, Кимпембе, Курзава (Берчиче, 73), Мотта, Рабьо, Мбаппе, Дракслер (Ло Чельсо, 72), Неймар, Кавани.
Лион: Антони Лопеш, Тете, Марсело, Морель, Менди, Тузар, Ндомбеле (Мартинш Перейра, 72), Траоре, Фекир, Депай (Ауар, 90), Диас (Корне, 63).
Огоҳлантиришлар: Мотта (45), Фекир (55), Неймар (76), Менди (79), Тиаго Силва (81).

Top