Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишидан фахрланишини маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги обуначилари билан БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишидан фахрланиши ҳақида бўлишди.
Трамп шу кунларда Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги илк нутқидан фахрланишини маълум қилган.
"Мен учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти давлатлари олдида нутқ сўзлаш катта шараф бўлди", деб ёзган Трамп твиттерда ва хабарга ўз суратини илова қилган.
Трамп БМТ минбаридан сўзлаган нутқида бир нечта баландпарвоз баёнотлар қилган. Жумладан, у Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни "ракета-одам" деб атаган ҳолда "Шимолий Кореяни буткул йўқ қилиб юбориш"га ваъда берган.
"Ракета-одам ўзи ва тузуми учун ҳалокатли миссияни бошлади", деб айтган Трамп ва АҚШ "Шимолий Кореяни йўқ қилишга тайёрлиги, буни исташи ва бунга қодирлигини, бироқ иш бунгача бормаслигига умид қилишини" қўшимча қилган.
Бундан ташқари, Трамп "ислом экстремизмини тўхтатишга" ваъда берган ва навбатдаги марта Эрон ядровий дастури бўйича келишувни АҚШ қачондир тузган энг ёмон битимлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
23:05
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
08:51 / 17.02.2026
Испания БМТ орқали Кубага гуманитар ёрдам юборди
15:58 / 11.02.2026