Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 йирик авиакомпания КХДР синовлари туфайли рейслар йўналишини ўзгартирди
Европадаги уч йирик авиакомпания - Lufthansa, Swiss International Air Lines ва Scandinavian Airlines Японияга парвозлари йўналишини ўзгартирди. Бу Шимолий Корея синовлари билан боғлиқ вазият фонида юз берган, деб хабар қилмоқда NHK.
Таъкидланишича, йўналишлар Япон денгизи устидан ўтишнинг ўрнига, Япониянинг Хоккайдо ва Тохоку шимолий минтақалари устидан амалга оширилмоқда.
Авиаташувчилар маълумотига кўра, ўзгаришлар парвоз вақтини жиддий равишда оширмаган.
Шу билан бирга, авиакомпаниялар вакилларининг қайд этишича, ракетанинг лайнерлар билан тўқнашиб кетиши эҳтимоли жуда кам.
Аввалроқ Кувайт КХДР элчисидан мамлакатни тарк этишни талаб қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:43 / 11.02.2026
Lufthansa учувчилари 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
20:36 / 30.12.2025