17:40 / 24.09.2017
5961

А Серия. «Милан» яна ютқазди

Фото: twitter.com/@Squawka

Италия А сериясининг 6-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Милан» «Сампдория» бўлиб имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида «Сампдория» пенальти тепиш имкониятини қўлга киритганди, аммо видеоассистент ёрдамида бу жарима бекор қилди.. Шунга қарамай, 72-дақиқада Дуван Сапата мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Рикардо Альварес ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани мустаҳкамловчи голни киритди.

Ушбу натижадан кейин «Милан» ҳисобидаги очколар сони 12тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринда қолди. «Сампдория»  эса 11 очко билан 6-поғонада бормоқда.

Италия А серияси, 6-тур

Сампдория – Милан 2:0 (0:0)
Голлар: Сапата (72), Альварес (90+1).
Сампдория: Пуджони, Сильвестре, Стринич, Берешиньски, Феррари, Баррето, Торрейра (Капецци, 90), Рамирес (Верре, 84), Прат (Альварес, 90), Куальярелла, Сапата.
Милан: Доннарумма, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Сапата, Биглия, Кессиэ, Сусо (Чалханоглу, 78), Бонавентура (Кутроне, 78), Абате (Борини, 82), Калинич.
Огоҳлантиришлар: Доннарумма (72), Бонуччи (83).

Top