Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған курдлар мустақиллигига нефть бўйича чекловлар билан жавоб қайтармоқчи
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған шимолий Ироқдан нефть етказиб берилувчи қувурни ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Шундан сўнг шимолий Ироқ ҳукумати қайси йўлаклар орқали ўз нефтини етказиб бериши, ёки кимга уни сотишини кўрамиз», - деган у.
Унинг таъкидлашича, нефть қувурини тўсиб қўйиш борасида якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Эҳтимолий чоралар Ироқ Курдистонининг мустақиллик бўйича референдуми билан боғлиқ.
Шунингдек, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат Ироқ Курдистонидан нефть транзитини тўхтатиб қўйиши мумкин экани ҳақида маълум қилди. Бу ушбу минтақадаги мустақиллик бўйича референдум туфайли рўй беради, деб хабар бермоқда NTV телеканали.
«Агарда, Ироқ ҳукумати бизга нефть транзитини тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ мурожаат юборса, биз чоралар кўрамиз», - деган Йилдирим.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Туркия ўзининг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилади.
Аввалроқ Ироқ Курдистонида мустақиллик референдуми бошлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:30 / 07.11.2025
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
17:35 / 30.04.2025
Трамп жаҳонда нефть нархининг сўнгги йиллардаги энг катта пасайишига сабаб бўлди – ОАВ
21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди
20:44 / 07.04.2025