18:31 / 26.09.2017
8645

Дунёдаги иккинчи энг йирик олмос 53 млн. долларга сотилди

Фото: Getty Images

Канаданинг Lucara Diamond Corp. компанияси дунёдаги иккинчи энг йирик олмос – Lesedi 53 млн. долларга сотилгани ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ботсванадаги кондан топилган ва «Бизнинг нур» номини олган олмос 1 минг қиротдан кўпроқ оғирликка эга.

Қимматбаҳо тошни Graff Diamonds заргарлик компанияси асосчиси – Лоренс Графф харид қилган.

Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, сотиб юборилган олмос Жанубий Африкада 1905 йилда топилган Cullinan олмосидан кейинги энг йирик қимматбаҳо тошдир. Cullinan’нинг оғирлиги 3 минг қиротдан кўпроқни ташкил этган.

Август ойи охирларида энг қимматбаҳо 10 олмос ҳақида маълумот берилганди.

Top