Спорт | 18:50 / 28.09.2017
18265
1 дақиқада ўқилади

Неймар илк марта изоҳ берди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Эдинсон Кавани билан ўртасида рўй берган можаро ҳақидаги масалага илк марта муносабат билдирди.

Ушбу икки футболчи Франция чемпионати доирасида «Лион»га қарши кечган учрашув вақтида зиддиятга киришганди.

Ўшанда бразилиялик футболчи Кавани билан жарима зарбаларини амалга оширишни талашганди, аввалига жарима зарбасини Неймар Каванини норози қилган ҳолда ижро этди, кейинроқ Неймарни норози қилган ҳолда Кавани пенальти тепди. Француз нашрлари икки футболчи кийим алмаштириш хонасида жанжаллашиб кетишига бир бахя қолгани ҳақида ёзди.

«Журналистлар кўп нарсани ўйлаб топишади. Улар кўпиртириб ёзишади. Улар ўзлари билмаган нарсалари ҳақида ёзишмоқда.

Биз кийим алмаштириш хонасида жанжаллашганимиз ҳақида ёзишибди. Бу аслида умуман бўлмаган.

Пенальтими? Биз буни ҳал қилиб олдик», дея Неймарнинг сўзларини келтирган Mundo Deportivo.

Мавзуга оид