Жаҳон | 21:05 / 30.09.2017
16793
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ҳайвонот боғидан 78 тимсоҳча қочиб кетди

Фото: shutterstock/anake seenadee

Хитойнинг Сичуань вилоятидаги ҳайвонот боғидан 78 та тимсоҳ болалари қочиб кетди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Маълум қилинишича, тимсоҳлар улар сақланадиган террариумда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда қочиб кетган. Ҳайвонот боғи 78 та тимсоҳдан 73 тасини ортга қайтара олган.

Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, қочиб кетган тимсоҳлар катта бўлмагунларигача инсон ҳаётига хавф солмайдилар.

"Қочоқ" тимсоҳлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган сиам тимсоҳларига тегишли бўлиб, Хитойда бу тимсоҳлар деликатес ҳисобланади. Шунингдек, улар териси сабабли браконерлар қурбонларига айланадилар. 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид