01:35 / 01.10.2017
11052

Лига 1. "ПСЖ" "Бордо" дарвозасига 6та гол урди

Фото: Getty Images

Франция чемпионатининг 8-турида “ПСЖ” ўз уйида “Бордо”ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 6:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Ҳисоб 5-дақиқада Неймар томонидан очилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Кавани орадаги фарқни оширди. 21-дақиқада Менье парижликларнинг 3-голини киритди. 31-дақиқада меҳмонлар орадаги фарқни бироз қисқартиришди. 40-дақиқада Неймар пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни яна йирик кўринишга келтирди. Биринчи бўлимнинг охирида Дракслер ҳам ўз ҳисобига 1та гол ёзиб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг 13-дақиқасида Мбаппе гол киритган бўлса, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар футболчиси Малком пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди – 6:2

 

ПСЖ – Бордо 6:2 (5:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 5 Неймар, 2:0 – 12 Кавани, 3:0 – 21 Менье, 3:1 – 31 Санкаре, 4:1 – 40, пенальти Неймар, 5:1 – 45 Дракслер, 6:1 – 58 Мбаппе, 6:2 – 90, пенальти Малком.

ПСЖ – Ареоля, Менье, Маркиньос, Кимпембе, Берчиче, Верратти (Нкунку, 79), Рабьо (Ло Чельсо, 70), Мбаппе, Дракслер, Неймар, Кавани (Ди Мария, 61).

Бордо – Костиль, Сабали (Левчук, 34), Тулалан, Йованович, Пелленар, Лерагер, Отавио, Санкаре, Малком, де Превиль (Менди, 56), Камано (Жонатан Кафу, 75).

Огоҳлантиришлар: Йованович (39), Менье (45), Санкаре (64).

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Ренн – Кан 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 34, автогол Бенсебайни.
Нант – Метц 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 3 Сала.
Дижон – Страсбур 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 78 Квон Чхан Хун, 1:1 – 90 Терье.
Генгам – Тулуза 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 1 Тюрам, 1:1 – 40 Сомалиа.

Top