Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола: Каталония ўз келажагини ўзи қурмоқчи
Фото: Getty Images
Почта орқали Каталония мустақиллиги учун референдумда овоз берган «Барселона» жамоасининг собиқ сардори, ҳозирда «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола овоз бериш иштирокчиларига нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида сўз юритди.
«Биз уларнинг бизни Испанияни севмайди, деб ўйлашларини хоҳламаймиз. Испания — ғаройиб мамлакат, унинг адабиёти, спорти ва шаҳарлари ажойиб. Аммо, Каталония ўз келажагини ўзи қурмоқчи.
Испания айрим фактларни бекитиши мумкин, аммо жаҳоннинг бошқа матбуоти ҳаммаси қандай бўлганини кўрсатади. Мен гўёки полициячилар ҳам жабрлангани ҳақида ўқидим. Хўш, полициячиларга нима жабр етказибди? Овозларми? Ҳаммаси аксинча бўлган. Бу полициячилар резина ўқлардан фойдаланган. Каталонияда бу ноқонунийдир. Бир аёлнинг бармоғи синган. Айрим хабарларни рад этиб бўлмайди.
Нима учун биз британияликлардан ўрганмаймиз? Улар бир неча асрлар мобайнида бизга қараганда нисбатан демократ бўлишган. Шунга қарамай, биз ҳатто, Каталония Испаниядан ажралиб чиқишни хоҳлаяптими ёки йўқлигини ҳам билмаймиз», — дея Гвардиола сўзларини келтиради RAC1.
Мавзуга оид
19:53 / 23.09.2025
«Унинг ўйини ўта ишончли ва барқарор» – Гвардиола Ҳусанов ҳақида
11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди
15:21 / 02.03.2025
Гвардиола: «Ҳусанов сотиб олинганидан жуда ҳам миннатдорман»
13:00 / 02.02.2025