Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп саёҳат қилувчи халқлар маълум қилинди
Фото: EPA
Movehub транспорт компанияси мутахассислари дунё бўйлаб энг кўп саёҳат қилувчи халқлар рейтингини тузди. Рейтингга кўра, 1-ўринни Ҳонгконг аҳолиси эгаллаган. Ҳонгконгликлар қолган халқларга қараганда саёҳат учун кўпроқ вақт ажратар эканлар, деб хабар бермоқда 34travel нашри.
Маълум қилинишича, Ҳонгконг аҳолиси йилига 11,4 марта саёҳат қилар экан. Улар ҳар бир саёҳат учун ўртача 3 минг доллардан сарфлайдилар.
2-ўринни Люксембург аҳолиси эгаллади, улар бир йилда 2,56 марта саёҳат килишар экан. Люксембургликлар ҳар бир саёҳатлари учун 6 минг долларга яқин маблағ сарфлайдилар.
3-ўринни эса венгрияликлар эгалладилар. Улар йилига 1,62 марта саёҳат қилишар экан ва ҳар бир саёҳат учун 250 доллар сарфлашади.
Шунингдек, энг кўп саёҳат қилувчи миллатлар қаторидан швецияликлар, финляндияликлар, ирландияликлар, швейцарияликлар, данияликлар, албанияликлар ва сингапурликлар ҳам жой олишди.
Мавзуга оид
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
14:33 / 08.12.2025
10 ойда Туркияга борган ўзбекистонликлар сони сезиларли ошди
12:53 / 01.12.2025
Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари 140 нафардан ошди. Хитой намойишлар бошланишидан хавотирда
17:47 / 28.11.2025