Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев Қирғизистонга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган президент Алмазбек Атамбоев бугун Қирғизистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 5 октябрь куни бўлиб ўтди.
Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.
Мавзуга оид
12:39 / 26.08.2025
Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:39 / 25.08.2025
Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди
21:50 / 25.08.2025
Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди
19:03 / 25.08.2025