Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин баёнот берди
Фото: AFP
КХДР раҳбари Ким Чен Ин халқаро ҳамжамият томонидан қўлланган санкцияларга қарамасдан мамлакат иқтисодиёти кўтарилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Ёнҳап» агентлиги хабар тарқатди.
Корея Меҳнат партияси йиғилишида Ким Чен Ин мамлакат раҳбариятида айрим ўзгартиришларни амалга оширган. У ўзининг кичик синглиси Ким Ё Чжонни Марказий Партия сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари этиб тайинлаган.
Бундан ташқари, Шимолий Корея раҳбари АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДРга «фақат бир чора» таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги гапига муносабат билдирган.
«Ядро қуролимиз халқнинг мамлакат тақдири ва суверенитетини америкалик империалистларнинг давомли ядро таҳдидларидан ҳимоя қилишдаги қонли курашининг қимматбаҳо натижасидир», — деган Ким Чен Ин.
Бундан аввалроқ Трамп Шимолий Кореяга нисбатан фақат бир чора иш бериши мумкинлигини айтгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
11:34 / 29.12.2025