09:00 / 08.10.2017
8490

"Нейт" довули АҚШ соҳилларига етиб келди

© AFP 2017 / Elizabeth Ruiz

Навбатдаги "Нейт" довули 7 октябрда кечки вақт АҚШ соҳилларига етиб келди, деб маълум қилди АҚШнинг довулларни кузатиш миллий маркази.

Марказ маълумотларига кўра, довул айни вақтда Миссисиппи дарёси яқинидаги қуруқликдан ўтмоқда. Унга биринчи хавфлилик даражаси берилган. Довулдаги шамолнинг максимал тезлиги соатига 140 км ни ташкил қилмоқда. 

АҚШнинг об-ҳаво миллий хизмати Янги Орлеан (Луизиана штати) учун тропик шторм ҳақида огоҳлантириш берган. Аввалроқ бу шаҳар учун довул ҳақида огоҳлантириш берилганди. Бу огоҳлантириш Луизиананинг қолган ҳудудлари, Алабама ва Флорида учун кучда қолмоқда.

Top