Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:10 / 09.10.2017
18296
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған: Туркия Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмайди
Фото: Valentyn Ogirenko/Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара "аввалгидек Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини" ва Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмаслигини айтди. У бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко билан қўшма брифингда ай тиб ўтди.
"Биз Қримнинг ноқонуний қўшиб олинишини тан олмаганмиз ва тан олмаймиз ҳам", деб айтган Эрдўған.
2014 йил мартда Қримда ўтказилган референдум натижаларига кўра яриморол Россиянинг бир қисмига, Севастополь эса федерал аҳамиятдаги шаҳарга айланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш