Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kyodo: Япония ҳукмрон партиясининг 40 фоиз номзоди КХДРга зарба бериш тарафдори
Фото: Denis Balibouse/Reuters
Япониянинг Либерал-демократик партиясининг қарийб 40 фоизи 22 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент қуйи палатаси сайловида АҚШнинг КХДРга қарши ҳарбий акциясини қўллаб-қувватламоқчи. Kyodo агентлиги томонидан ўтказилган ва 9 октябрь куни эълон қилинган сўров натижаси шундан далолат бермоқда. Сўров парламент аъзолигига даъвогарлар ўртасида ўтказилган.
Аммо, ҳарбий амалиёт тарафдорларининг уқдиришича, улар Пхеньян ракета-ядро дастури билан боғлиқ муаммони тинч йўл билан ҳал этиш имкони бўлмаса, уни ҳарбий йўл билан ҳал этишни ёқлашади. Шу билан бирга, мухолифатдаги Умид партиясининг 20 фоиз номзоди куч ишлатишни қўллаб-қувватламоқда. Сўл-либерал кайфиятдаги Конституциявий демократик партияси тарафдорлари ҳарбий зарба беришни бутунлай инкор этмоқда.
Yomiuri газетаси томонидан ўтказилган сўровга кўра, либерал-демократларни сайловчиларнинг 32 фоизи қўллаб-қувватлашга тайёрликларини билдирган. Умид партияси номзодларига 13 фоиз сайловчи овоз бериши эҳтимол. Сўл либералларни сўралганларнинг 7 фоизи қўллаб-қувватлашини билдирган. 27 фоиз сайловчи якуний тўхтамга келмаган.
Мавзуга оид
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
10:28 / 28.11.2025