Жаҳон | 10:00 / 09.10.2017
7473
2 дақиқада ўқилади

Медведев: Россия атом энергетикаси соҳасида Жазоирга ёрдам беришга тайёр

Фото: Sputnik International

Россия Жазоирга атом энергетикаси соҳасида ўз технологияларини ва техник ечимларини таклиф этишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Жазоирнинг APS ахборот агентлигига берган интервьюсида баёнот берди. Суҳбатнинг тўлиқ матни Россия ҳукумати сайтида жойлаштирилган. 

«Агар мамлакатингизда миллий атом саноатини ривожлантиришга қарор қилинса, биз ўз технологияларимизни ва техник ечимларни таклиф қилишга тайёрмиз. Айни вақтда Россия Жазоир учун соҳавий атомчи мутахассисларни тайёрламоқда», — деган Россия бош вазири. 

Унинг қўшимча қилишича, Москва шу билан бирга шамол ва қуёш станциялари орқали «тоза» электр энергияси ишлаб чиқиш лойиҳаларини ҳам муҳокама қилиши мумкин. Бундан ташқари, бош вазир Россия-Жазоир ҳамкорлигини ривожлантириш мумкин бўлган соҳалар борасида фикр билдирган. Унинг айтишича, ер ости бойликларидан фойдаланиш, сув транспорти, юқори технологиялар ва фазо, қурилиш, фармацевтикалардир.

Дмитрий Медведев 9-10 октябрь кунлари Жазоирга бориши аввалида ушбу мамлакат ОАВига интервью берган. 

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид