Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида вазият мураккаблашди
Фото: knews.kg
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида вазият бироз мураккаб бўлиб турибди. Бу ҳақда АКИpress хабар берган.
Кеча кечқурун «Оқ йўл» назорат-ўтказиш пунктида тирбандлик ва чегарадан ўтиб кета олмаган кўплаб одамлар тўпланиб қолган.
АКИpress мухбирлари воқеа жойига йўл олишган.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати Қозоғистон билан чегарадаги вазиятга изоҳ берди.
2017 йилнинг 10 октябри соат 18:00дан Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида транспорт воситалари ҳамда шахсларни ўтказиш қирғизлар томонидан кучайтирилган вариантда амалга оширилмоқда. Шу сабабдан йўловчи, юк ва транспорт воситаларининг давлат чегараси орқали оқими кўпайган.
Шунингдек, 2017 йилнинг 10 октябри соат 20:00дан бошлаб Қирғизистон Давлат чегара хизмати мамлакат президентлиги сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида кучайтирилган вариантга ўтди.
Қирғизистон томонидан чегара назоратини ўтиш чоғида ҳеч қандай чекловлар йўқлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026