Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айланмаси 75 млрд долларга етди
Фото: Михаил Метцель/ТАСС
Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари ўртасида иқтисодий фаолликнинг тикланганини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 25 фоизга ўсиб, 75 млрд долларга етган. Путин бу ҳақда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
Путиннинг фикрича, МДҲ давлатлари ўртасида товар айланмасининг янада барқарор ўсишини таъминлаш учун эркин савдо режимини такомиллаштириш, товарлар ҳаракати йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, божхона тартиботларини соддалаштириш лозим.
Путиннинг айтишича, МДҲда йилларнинг номланиши амалиёти давом эттирилади. Жумладан, 2018 йил МДҲда "Оила йили", 2019 йил "Китоб йили" ва 2020 йил Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги йили деб эълон қилинади.
Путин ўз нутқи охирида 2018 йилда МДҲда раислик қилувчи Тожикистон раҳбариятига омад тилаб қолди ва бунда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга ваъда берди.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025