Фан-техника | 17:29 / 11.10.2017
50320
3 дақиқада ўқилади

Телефон сувга тушса нима қилиш керак?

Фото: Лайфхакер

Агар телефонга сув тушса, вақтни бой берманг. Эҳтимол, "Лайфхакер" улашган тавсиялар қурилмангизни қутқаришга ёрдам берар.

  1. Телефонни суюқликдан имкон қадар тезроқ чиқаринг. Табиийки, қурилма сувда қанча узоқ турса, унга шунча кўп зиён етади.

  2. Агар ускуна ажралувчи батареяга эга бўлса, уни ўчиришга вақт кетказмай, дарҳол батареяни ташқарига чиқаринг. Телефонни ажратилган ҳолатда ёйиб қўйинг. Агар қурилма ажралмайдиган бўлса, шунчаки уни ўчиринг. Бу қисқа туташув эҳтимолини камайтиради.

  3. Телефон ғилофда бўлса, уни ечинг, шунда қурилма тезроқ қурийди.

  4. Сим-карта ва хотира картасини ташқарига чиқаринг. Бу уларни қуритиш ва аппаратда сақланиб қолган намликдан халос этишга ёрдам беради.

  5. Гаджетни қуруқ горизонтал сатҳга қўйинг ва унинг ўймалари ва очиқ юзасини эҳтиёткорлик биланқоғоз сочиқда артиб ташланг.

  6. Телефонни қоғоз сочиққа ўраб, икки суткага қуруқ гуруч солинган пластик пакетга қўйинг. Бу ўсимлик донларини олиш осон ва улар намликни жуда яхши тортади, бу эса телефонни қутқариш учун айни муддао. Қоғоз сочиқ эса крахмал ва гуруч доналарининг қурилма корпуси ва ўймаларига кириб кетишининг олдини олади.

Телефон қурилмасига сув тушса, нималар тавсия этилмайди?

  • Телефонни ёқишга уринманг: микросхемалар бўйлаб электр ўтса, сув уларни осонлик билан ишдан чиқариши мумкин;

  • Ҳеч қачон сувга тушган ёки намланган қурилмани электр тармоққа улай кўрманг. 48 соат кутинг, шундан кейингина телефонни ёқиб, қувватлантиришга киришинг;

  • Қурилмани зарурат туғилмаса, ортиқча ҳаракатга келтирманг, тугмаларини босманг ва сувни пуркаб чиқаришга уринманг. Бунинг натижасида сув бутун телефонга тарқаб кетиши мумкин;

  • Қурилмани қуритиш учун фен ва бошқа ускуналардан фойдаланманг, зеро ҳаддан зиёд иссиқлик ҳам унга зиён етказиши мумкин.

Агар қуриган телефон ёқилмаса ёки тўғри ишламаса, уни мутахассисга кўрсатиш керак бўлади. Уста аппаратни тозалаб, унинг зарар етган қисмларини алмаштиришни таклиф қилиши мумкин.

Мавзуга оид