18:30 / 12.10.2017
30317

Қозоғистон vs Қирғизистон: можаро транспорт соҳасига ҳам етиб келди

Фото: knews.kg

Сўнгги вақтларда Қозоғистон Республикаси транспорт қонунчилигининг қирғизистонлик ташувчилар томонидан бузилиши тез-тез учрамоқда, дея хабар берган Қозоғистон Республикаси Сармоялар ва ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Шундай қилиб, Қирғизистон Республикасининг ташувчиларига тегишли бўлган ва сўнгги 2 кунда текширилган 212 та автомобилдан 35 тасида қўпол қоидабузарликлар аниқланган.

Хусусан, юк ҳажми параметрларига амал қилмаслик бўйича – 11, каботаж ташувлар – 4, Қозоғистоннинг рухсат бериш бланкаси йўқлиги - 4 ва бошқа қоидабузарликлар – 13 ҳолатда фош қилинган.

Юқорида кўрсатилган қоидабузарликлар учун жами 4 минг АҚШ долларидан ортиқ маъмурий жарима қўлланилди.

Шу билан бирга, йўловчиларни олиб ўтишга рухсати йўқлиги сабабли, 4та йўловчи автобуси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумот Қирғизистон Республикасига топширилган.

Мавзу
Қирғизистон-Қозоғистон муносабатлари

Қирғизистондаги президентлик сайлови арафасида Алмазбек Атамбаев қўшни давлат сиёсатларини бир неча марта қоралаб чиқди. Бунга жавобан Қозоғистон ҳукумати чегарада қирғизистонликларни тўхтатиб қола бошлади

Барчаси
Top