Спорт | 12:28 / 12.10.2017
16826
1 дақиқада ўқилади

Видео: Перулик футболчи Колумбия билан ўйинда келишув бўлганини тан олди

Перу терма жамоаси яримҳимоячиси Ренато Тапия колумбияликлар билан дуранг натижа ҳақида келишув бўлганини тан олди.

Маълумки, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Перу - Колумбия ўйини 1:1 ҳисобида якунланиб, мезбонлар қитъалараро плей-офф босқичига йўл олган, меҳмонлар эса жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди.

«Сўнгги 5 дақиқа ичида колумбияликлар бизга мурожаат қилишди. Улар бошқа стадионлардаги натижалардан хабардор эди ва ўйин биз хоҳлагандек якунланди.

Фалькао билан ўзим гаплашдим ва у дуранг натижани ушлаб турсак, иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишини айтди» , – деди Тапия Marca нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, бу ўйиннинг 76-дақиқасида ҳисоб тенглашгач, Колумбия терма жамоаси етакчиси Радамель Фалькао перуликлардан ҳужум қилмасликни сўрагани, чунки бу натижа ҳар иккала терма жамоани қониқтиришини айтгани ҳақида хабарлар берилган эди. Натижада, Чили терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолди.

Мавзуга оид