Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент кортежи пиёдаларни ўтказиб юборди
Фото: ARD
Ижтимоий тармоқларда Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулганинг пиёдалар ўтиш йўлагида ўз кортежини тўхтатгани ҳамда пиёдаларни ўтказиб юборгани тасвирланган фото пайдо бўлди. Ушбу ҳаракат мўғулистонлик кўплаб фуқароларнинг эътирофига сабаб бўлди.
«Улан-Баторда ёзилмаган қонун мавжуд - мамлакатдаги энг юқори мансабдор шахслари кортежларини ўтказиб юбориш. Афтидан, Х.Баттулга қоидани ўзгартиришга қарор қилди», - дея таъкидлайди ARD нашри.
Бундан олдин Баттулга мамлакат парламенти раиси ва бош вазирнинг ҳашаматли уйи ёнидаги қароргоҳида яшашдан воз кечгани хабар берилганди.
Баттулга Марказий почта қаршисидаги кичик уйга жойлашишга қарор қилди, у ерда қачонлардир Мўғулистон раҳбари Юмжагийн Цэдэнбалнинг қишки хонадони бўлган. Давлат раҳбари иш жойига ҳам пиёда боради, у тахминан 400 метр масофани босиб ўтади.
Мавзуга оид
08:46 / 19.08.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга қўйларнинг биринчи партияси етказилди
11:11 / 16.08.2025
Мўғулистон Ўзбекистонга 100 минг бош қўй етказиб беришни бошлади
11:35 / 18.07.2025
Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи ташкил этилади
11:32 / 18.07.2025