Фан-техника | 14:20 / 13.10.2017
5306
1 дақиқада ўқилади

Samsung Electronics раҳбарларидан бири лавозимини тарк этмоқда

Фото: Zuma

Samsung Electronics халқаро трансмиллий электроника компаниясининг уч бош ижрочи директоридан бири Квон О Хун лавозимини тарк этмоқда. AP агентлигининг хабар беришича, расмий равишда истеъфога чиқиш келаси йилда амалга оширилади. AFP’нинг қайд этишича, ишдан бўшаш Samsung раҳбарияти аралашиб қолган коррупция можароси фонида рўй бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Жанубий Корея прокуратураси махсус комиссияси бизнес-империя раҳбарлигини эгаллаши кутилган шахс сифатида кўрилган Samsung Group раҳбарининг ўринбосари Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш учун ордер берди. Ли Чжэ Ённи собиқ президент Пак Кин Хе атрофидаги ҳокимиятни суистеъмол қилиш ва коррупция бўйича иш юзасидан ёлғон гувоҳлик бериш ҳамда порахўрликда айблашмоқда.

Шунга қарамай, компания иккинчи чоракда рекорд даражада даромадларни кутганди, ҳамда шу тариқа, энг даромадли номолиявий компанияга айланди.

Мавзуга оид