Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бир кун ичида 60 нафар террорчи йўқ қилинди
Фото: CC BY-SA 2.0 / Marius Arnesen /
Афғонистон ҳарбийлари бир кун ичида 60 нафар террорчини йўқ қилишди. Йўқ қилинган жангарилар орасида ИШИДнинг 3 нафар жангариси бўлган. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Террорчиларга қарши ҳарбий операциялар авиация ва артиллерия кўмагида 13 та вилоятда ўтказилган.
Ҳарбийлар Урузған туманида "Толибон"нинг 22 жангарисини, Қундуз вилоятида 14 нафар, Гилмендда 13 нафар, Ғазни ва Фароб вилоятларида эса 8 нафардан жангарини йўқ қилишган.
ИШИД жангарилари Нангорҳор вилоятида, Покистон чегарасига яқин жойда йўқ қилинган.
Афғонистонлик ҳарбийлар орасида кўрилган талофатлар ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
13:46 / 19.12.2025
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
21:23 / 04.12.2025