Жаҳон | 18:49 / 14.10.2017
10158
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Сурия армияси ИШИД жангариларидан яна бир шаҳарни озод қилди

Фото: Ammar Safarjalani / Xinhua.

Сурия ҳукумат қўшинлари Дайр аз-Зор вилоятидаги Ал-Маядин шаҳри устидан назоратни тиклашди, дея хабар бермоқда SANA агентлиги манбаларга асосан.

Манбалар маълумотларига кўра, аҳоли пунктини озод қилиш бўйича амалиёт давомида ИШИД террорчилик гуруҳининг кўплаб жангарилари, уларнинг қурол-яроғлари ва аслаҳа-анжомлари йўқ қилинган.

8 октябрь куни Сурия армияси Ал-Маядинда ИШИД жангариларини ўраб олганди.

Аввалроқ Суриянинг ИШИД томонидан эгаллаб олинган ва маъмурий марказ деб эълон қилинган Раққа шаҳри бутунлай эстремистлардан озод қилингани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид