15:30 / 15.10.2017
12704

Қироличанинг қайтиши. Мария Шарапова 2,5 йил ичидаги илк совринни қўлга киритди

Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, россиялик Мария Шарапова Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида ўтказилган турнирда ғалаба қозонди. У финалда беларуслик Арина Соболенкони мағлуб этди - 7:5, 7:6.

Бу унинг фаолиятидаги 36-соврин бўлди. Шу билан бирга дисквалификация муддатини ўтаб қайтган Шарапова 2015 йил баҳоридан буён илк совринни қўлга киритмоқда. У дисквалификацияга учрашидан олдин, 2015 йил мартида Римда ўтказилган турнирда ғолиб бўлганди.

Бу ғалаба эвазига 30 ёшли россиялик теннисчи 280 рейтинг очкосига эга бўлди. У янги рейтингда 1005 очко билан 57-ўринга кўтарилади.

Tianjin Open
Тяньцзинь, Хитой
9 – 15 октябрь
International
Соврин жамғармаси – 500 000 доллар
Очиқ кортлар, хард
Финал

Мария Шарапова (Россия) – Арина Соболенко (Беларусь) 
7:5, 7:6 (10:8)

Top