11:20 / 15.10.2017
27504

Мирзо Улуғбек туманида қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Туман ҳудудида 10 октябрь куни соат 18.30да Ҳумоюн мавзеси 32-уйда яшовчи, 1964 йилда туғилган А.С. 100.000 сўм пул эвазига, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Чинор кўчасида яшовчи 1982 йили туғилган А.Ш. ва Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Косиблар маҳалласида яшовчи, 1985 йили туғилган А.Ш.га жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани аниқланиб ушланди. Далилий ашё сифатида 100.000 сўм пул мусодара қилинди.

Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан фуқаро А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131 м. 2 қ. билан жиноят иши қўзғатилди.

Top