Жаҳон | 08:20 / 15.10.2017
6496
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда кучли тўфон келишига тайёргарлик кўрилмоқда

Фото: EPA

Ҳонгконгда "Ханун" тўфони яқинлашиши сабабли шторм огоҳлантириши эълон қилинди. Бу ҳақда Ҳонгконг метеорологик обсерваториясида маълум қилинди.

Тўфоннинг хавфлилиги мумкин бўлган 10 баллдан 8 баллга баҳоланган.

Тўфон 15 октябрь кундузи Ҳонгконгдан 200 км узоқликда ўтиши кутилмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозича, кечки вақт кучли сув кўтарилиши юз беради ва бу пастқам ҳудудларнинг сув остида қолишига олиб келиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид