Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой жанубида тропик тўфон туфайли 37 минг киши кўчирилди
Фото: Reuters
Хитойнинг жанубий Гуандун вилояти ҳукумати ўта хавфли ҳудудлардан 37 мингга яқин кишини кўчиришга қарор қилди. Бунга “Ханун” номли тропик тўфоннинг минтақага яқинлашиб келаётгани сабаб бўлди. У 16 октябрь куни Хитойнинг асосий минтақасига етиб келди. Сув тошқинлари ва қурғоқчилик оқибатларига қарши кураш штаби маълумотларини Синхуа агентлиги тарқатмоқда.
Табиий офатнинг асосий зарбаси Чжаньцзян, Маомин, Янцзян ва Цзянмэнь шаҳарларига тўғри келган. Бу ерда кучлишамол ва сурункали ёмғирлар туфайли барча сайёҳлик объектлари ёпилган эди. Сўнгги кунларда бу ерни 38 минг атрофидаги сайёҳ тарк этган. Тропик тўфон сабабли 48 мингдан ортиқ балиқчилик кемалари портларга қайтган.
Тўфоннинг шамол тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг айтишларича, тўфон жануби-ғарбий йўналишда ҳаракатини давом эттиради. Унинг кучи фақат мамлакат жанубида эмас, балки шарқий Фуцзянь ва Чжэцзян шаҳарларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Сурункали ёмғирлар ва кучли шамол Шанхайда ҳам ҳумронлик қилмоқда.
"Ханун" бу йилги тропик циклон мавсумида Тинч океанида пайдо бўлган 20-тўфон бўлди. Хитой Марказий метеорология хизмати маълум қилишича, Тинч океанида "Лэн" номли 21-тропик тўфон пайдо бўлган.
Мавзуга оид
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
11:24 / 17.01.2026
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026