Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров ўзаро алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди.
Чеченистон раҳбари Ўзбекистон Президентига самимий қабул ҳамда отаси Аҳмад ҳожи Қодиров таҳсил олган ислом цивилизациясининг тарихий марказларини зиёрат қилиш мақсадида мамлакатимизга ташрифини ташкил қилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у кўп миллатли ўзбек халқига чуқур эҳтиромини билдириб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш борасида олиб бораётган сиёсати ва халқаро ташаббусларига юксак баҳо берди.
Суҳбат сўнгида Рамзан Қодиров икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:35 / 23.10.2025
Грознийда ғалати тадбир: Даудов Қодировнинг ўрнини эгаллайдими?
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025