Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:40 / 16.10.2017
8935
1 дақиқада ўқилади
Шарқий Қозоғистон вилоятида зилзила рўй берди
Фото: Fotolia
Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг сейсмологик тажриба-услубий экспедициясига кўра, Шарқий Қозоғистон вилоятида 4.2 баллик зилзила содир бўлди.
Ер ости силкинишлари 16 октябрь куни маҳаллий вақт билан 07:51да қайд этилди. Зилзила маркази Олмаота шаҳридан 574 километр шарқда жойлашган.
«Зилзиланинг энергия синфи 8,7, магнитудаси - MPV 4.2, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этди», - дейилади хабарда.