09:00 / 17.10.2017
6432

Эйфель минораси Сомалидаги теракт қурбонлари хотирасига чироқларини ўчирди

Франция пойтахти Париж шаҳридаги дунёга машҳур Эйфель минорасининг чироқлари Могадишодаги қўпорувчилик қурбонлари хотирасини ёд этиш муносабати билан ўчирилди. Сомали пойтахтидаги терактда 300 дан ортиқ инсон ҳаёт билан видолашган эди. Бу ҳақда ABC News Twitter саҳифасида маълум қилган

Аввалроқ, Могадишодаги жиноятда жароҳат олганлар ҳам 300 дан ортгани хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Могадишода портловчи моддалар тўлдирилган юк машинаси портлатилган. У мамлакат тарихидаги энг йириги бўлди. Республика президенти Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммад мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди. 

Top