Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ кузатувчи давлатида ўлим жазоси тикланиши мумкин
Фото: Reuters
Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга, мамлакатда ўлим жазоси амалиётини қайта тиклаш зарурлиги ва бунинг учун ҳуқуқшунослар гуруҳини ташкил этганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Монцамэ маҳаллий нашри.
«Бугунги кунда Мўғулистон ҳукумати ўлим жазосини бекор қиладиган даражада етарли ривожланмаган. Шахслар пайдо бўлганида, жамият эса етарлича барқарорликка эришганда бу ҳақда гапириш яхшироқ бўлади», - дея маълум қилди Баттулга.
Бу позициядан келиб чиқиб, давлат раҳбари Мўғулистонда ўлим жазосини қайта тиклашни ўрганиш учун ҳуқуқшунослар ишчи гуруҳини тузди.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилга қадар Мўғулистонда ёш болаларни зўрлаш ва алоҳида шафқатсизлик билан ўлдиришга боғлиқ бўлган жиноятлар учун олий жазо қўлланилган.
2015 йил декабрь ойида Мўғулистон Жиноят кодексининг янги нашри қабул қилинди, унга кўра ўлим жазоси расмий равишда жазолар тизимидан чиқарилди.
Мамлакатда ўлим жазосидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар давлат сири бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
22:28 / 22.12.2025
Саудия Арабистони бир йил ичида рекорд даражада кўп одамни қатл қилди
18:03 / 11.12.2025
Қирғизистон ўлим жазосини қайтармайди – Конституциявий суд буни тақиқлади
22:18 / 03.11.2025
Исроил фаластинликлар учун ўлим жазосини тикламоқчи
18:11 / 21.10.2025