Жаҳон | 00:27 / 18.10.2017
13361
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияда 3D-принтер ёрдамида кўприк яратилди

Фото : BAM Infra bv

Нидерландиянинг Гемерт шаҳрида 3D-принтер ёрдамида босилган дунёдаги илк кўприк очилди. Кўприк велосипедчилар учун мўлжалланган. Кўприкни босишда сиёҳ ўрнида бетон қўлланди, деб хабар бермоқда BAM Infra компанияси.  

"Бугун бетон ёрдамида босиб чиқарилган дунёдаги илк велосипед кўприги очилди", дейилган хабарда.

8 метрлик кўприкни принтерда босиш учун 3 ой кетди. Бетоннинг 800 та қатламидан барпо этилган ушбу кўприк 40 та юк машинаси оғирлигини кўтара олади.

Яқин орада бетондан турар жой бинолари босиб чиқариш режалаштирилмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид