Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда «арвоҳ-машина» туфайли ЙТҲ юз берди
Сингапурда машинадаги видеоқайднома ускунаси чорраҳада иккита автомобилнинг тўқнашиб кетганини тасвирга олди. Улардан бири гўёки бирдан пайдо бўлгандек тасаввур уйғотади. Бу ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Фойдаланувчилардан бир қисми ҳодисани видеоқайднома ишидаги хатоликка йўйишган бўлишса, видео муаллифи «арвоҳ-машинани» «Келажакка қайтиб»даги ДеЛореан билан таққослади.
Фойдаланувчилардан бирининг тахминича, аслида машина кўринмас ҳудудга тушиб қолган ва оқ BMW билан бир вақтда ҳаракатланган, шунинг учун уни пайқашмаган.