Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Трамп Жон Кеннеди ўлими билан боғлиқ маълумотларни ошкор этишга тайёр
Америка етакчиси Дональд Трампнинг баёнот беришича, у АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди қотиллиги билан боғлиқ ҳужжатларни ошкор қилишга тайёр.
"Келгуси маълумотларни олган тақдиримда, мен президент сифатида Жон Фитцжералд Кеннеди бўйича узоқ вақт жамоатчиликдан тўсиб қўйилган махфий маълумотларни ошкор қилишга рухсат бераман", — деб ёзган Трамп Twitter саҳифасида.
АҚШ миллий архиви 26 октябрь куни МРБ ва ФҚБнинг Кеннедининг ўлдирилишига доир 3,1 минг махфий ҳужжатни эълон қилишга тайёр. Бу материаллар 25 йил мобайнида махфий тамғаси остида эди. Президент катта Жорж Буш 1992 йилда мазкур ахборотларни ошкор қилишни тақиқловчи қонунни имзолаганди.

Аввалроқ, Politico нашри Трамп катта эҳтимол бир неча минг саҳифалик ҳужжатларнинг катта қисмини мамлакат хавфсизлигига таҳдид баҳонасида эълон қилишни тақиқлаши ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
14:54 / 29.04.2025
Америкалик сенатор Россияни «балиқлар учун емга» айлантириш билан таҳдид қилди
21:28 / 24.03.2025
Трамп Жон Кеннеди қотилида «ёрдамчилар бўлганини» айтди
16:57 / 19.03.2025
АҚШ собиқ президенти Кеннеди ўлими билан боғлиқ махфий ҳужжатлар ошкор этилди
17:12 / 11.02.2025