Жаҳон | 23:13 / 22.10.2017
63281
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмоновнинг қарз ўрнига ундирилган собиқ яхтаси сотилди

Фото: boatinternational.com

АҚШнинг Goldman Sachs банки августда нефть магнати Уильям Каллопдан қарзи учун тортиб олинган Natita яхтасига харидор топди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда. Аввал бу яхта россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган. 

Нашр харидор исмини келтирмай, фақатгина у Мальтада яшашини маълум қилган. Банк харидорга анчагина чегирма берган: 60 млн доллар турган яхта 27,5 млн долларга сотилган. Бироқ бу Каллопнинг банк олдидаги барча қарзини қоплайди. Бу қарз эса 28 млн долларни ташкил қилади. Банк шунингдек яхтани сақлаш учун 438 минг доллар миқдорида харажат қилишига тўғри келган.

Natita круиз яхтаси 2006 йил Нидерландияда Oceanco фирмаси томондан барпо этилган. Яхта узунлиги 66 метрни, эни 12,12 метрни ташкил қилади. У 12 кишига мўлжалланган. Усмонов анъанага кўра, яхтани онаси исми билан атаган. Шу тариқа Dilbar номини олган яхта кейинчалик Natita деб қайта номланган. 

Каллоп бу яхтани Усмоновдан 59,9 млн долларга харид қилганди.

Мавзуга оид