08:26 / 23.10.2017
15735

Кавани «ПСЖ»ни мағлубиятдан қутқарди, Неймар эса майдондан четлатилди

Фото: Getty Images

Франция Лига 1’нинг 10-тури доирасидаги учрашувда «Марсель» ва «ПСЖ» «Велодром» стадионида ўзаро куч синашди. Турнинг марказий учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Мезбонлар Луис Густавонинг аниқ зарбаси эвазига 16-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Неймар 33-дақиқада орадаги фарқни йўққа чиқарди. «Марсель» Флорьян Товен ёрдамида 78-дақиқада иккинчи голини урган бўлса, «ПСЖ» 87-дақиқада ўн киши бўлиб қолди – Неймар Лукас Окампосни туртгани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди. Унаи Эмери жамоасини чемпионатдаги биринчи мағлубиятдан Эдинсон Кавани қутқариб қолди, у қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштирди. 

Лига 1 турнир жадвалида «ПСЖ» (26 очко) биринчи ўринда бораётган бўлса, «Марсель» (18) бешинчи поғонани эгаллаб турибди.

Марсель – ПСЖ 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар:
 1:0 – 16 Луис Густаво, 1:1 – 33 Неймар, 2:1 – 78 Товен, 2:2 – 90 Кавани.
Марсель – Манданда, Сакаи, Рами, Роланду, Амави, Замбо-Ангисса, Луис Густаво, Товен (Сарр, 83), Пайет (Сансон, 76), Окампос, Митроглу (Н`Жи, 66).
ПСЖ – Ареоля, Менье, Маркиньос, Тиаго Силва, Курзава, Верратти, Мотта(Дракслер, 69), Рабьо, Мбаппе (Ди Мария, 80), Кавани, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Митроглу (45), Сакаи (52), Мбаппе (54), Неймар (85), Окампос (87), Сансон(90).
Четлатиш: Неймар (87).

Top