19:34 / 23.10.2017
6967

Ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди

23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. ТИВ сайтида шу ҳақида маълум қилинди

Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябр ойидаги Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Top