Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири Жумақодировнинг ўлимидан кейин бўш қолган ўринга номзод тавсия этди
Фото: РИА "Новости"
Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов Талас вилояти губернатори Даир Кенекеевни бош вазирнинг куч блокига жавоб берувчи ўринбосари лавозимига номзод қилиб кўрсатди, дея хабар берди РИА Новости республика ҳукумати девонидаги манбага асосан.
Қирғизистон ҳукумати бошлиғининг ўринбосари лавозими октябрь ойи бошида 38 ёшли бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ҳалок бўлганидан сўнг бўш турганди. Жумақодиров, унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси бўлган Toyota Land Cruiser йўлтанламаси «КАМАЗ» билан тўқнашиб кетган. Йўлтанламасда бўлганларнинг барчаси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмдилар.
"Бош вазир Даир Кенекеев номзодини бош вазир ўринбосари лавозимига тавсия этди", - дея хабар берган агентлик суҳбатдоши.
44 ёшли Кенекеев Новосибирск аграр коллежи, Қирғизистон дипломатия ҳамда халқаро ҳуқуқ Халқаро университети Олий мактабини тамомлаган. Айни дамда у республика Талас вилояти ҳукуматининг (губернатор) ваколатли вакили ҳисобланади.
Қирғизистон қонунчилигига кўра, ҳукумат парламентни бош вазир тақдимномасига кўра шакллантиради.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026
Қирғизистонда президентга бўйсунадиган тергов қўмитаси тузилади
18:38 / 17.02.2026