12:45 / 25.10.2017
11228

Санкт-Петербург губернатори Ўзбекистонга келмоқда

Фото: © РИА Новости

Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко шу йилнинг ноябрь ойида Тошкентга ташриф буюришни режалаштирган. Бу ҳақда Sputnik агентлиги Ўзбекистондаги Россия савдо ваколатхонасидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Ташриф санаси ва режалаштирилган учрашувлар дастури маълум эмас.

Ваколатхона айни пайтда октябрь-ноябрь ойларида ишбилармонлик тадбирлари доирасидаги бизнес-миссияларнинг бир қатор расмий учрашувларини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу даврда Санкт-Петербург губернатори Полтавченко раҳбарлигидаги маданий-ишбилармонлик миссиясини, Ўзбекистон Республикасидаги Челябинск вилояти кунларини, Россия Федерацияси субъектлари — Бошқирдистон, Оренбург вилояти, Олтой ўлкаси раҳбариятлари ташрифларини, шунингдек, Калининград, Омск, Владимир, Орлов, Ярослав ва бошқа вилоятлардаги Россия корхоналари бизнес-миссияларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонга вилоятлар даражасидаги ташриф сўнгги марта 2011 йилда, яъни 6 йил олдин рўй берган. Ўшанда Тамбов вилояти губернатори Ўзбекистонга келганди.

2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи давомида ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланганидан сўнг эса жорий йилнинг ўзида икки мамлакат вилоятлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар ташрифи 8 марта амалга оширилди. Йил охирига қадар яна бешта ташриф режалаштирилган.

Мавзуга оид
Top