Ўзбекистон | 18:55 / 25.10.2017
5271
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Жанубий Корея элчиси билан муҳокамалар бўлиб ўтди

2017 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон - Жанубий Корея муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш давомида турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш, жумладан ўтказиш муддати, кун тартиби, якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид