16:10 / 25.10.2017
12823

Ўзбекистондан Россияга чартер рейс орқали 40 тонна ерёнғоқ етказилди

Фото: Uzagro

Аввал хабар берганимиздек, 11 октябрь куни «Uzagro» бренди остидаги авиамаҳсулотларнинг биринчи партияси «Ўзагроэкспорт»нинг Москва шаҳридаги савдо уйи манзилига жўнатилган эди. Ўн турдан ортиқ сархил ва қуритилган мевалар, шунингдек 40 тонна узум чартер рейс орқали Россияга етказилди. 

22 октябрь куни эса холдинг компанияси томонидан белгиланган режа асосида 40 тонна ерёнғоқ самолётга юкланиб, Россияга жўнатилди.   

Мева-сабзавот маҳсулотларини авиатранспорт орқали ташиш Россия бозоридаги харидорларга юқори сифатли сархил, экологик тоза маҳсулотни сотиб олиш имконини беради. Шунингдек, ўзбек мева сабзавотларига талаб борган сари ошиб бораётганлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Фото: Uzagro

Маҳсулотлар Россиянинг энг йирик Х5, Магнит, Холидей, Мария-Ра каби савдо тармоқларига етказилади. 

Фото: Uzagro

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК вакилларининг маълум қилишича, «сархил мева-сабзавот рейслари» ҳар ҳафта доимий равишда амалга ошириб борилади.

Top