Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хон-Шайхундаги кимёвий ҳужум ким томонидан амалга оширилганини маълум қилди
Фото: Anadolu
Суриянинг Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун шаҳрига 2017 йилнинг 4 апрель куни юз берган кимёвий ҳужум Башар Асад режими тарафдорлари томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот Қўшма механизмининг Хон-Шайхундаги кимёвий ҳужум бўйича қўшма ҳисоботида айтилади. У БМТ Хавфсизлик Кенгашида тақдим этилди.
Ҳисобот муаллифларининг кўрсатишича, Суриядаги шаҳарда юздан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмишига Асад тарафдорлари масъулдирлар.
Ҳисоботда ишонч билдирилишича, «Хон-Шайхунда зарин заҳарловчи гази Башар Асад режими томонидан қўлланган».
БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилотнинг Қўшма механизми 2015 йилда Сурияда кимёвий қуролдан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган.
Мавзуга оид
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026